Фан-техника | 11:17 / 04.06.2018
4641
1 дақиқада ўқилади

SpaceX Европа алоқа сунъий йўлдошини коинотга учирди

Фото: SpaceX

Американинг SpaceX компаниясига тегишли Falcone 9 ракетаси Канаверал бурунидаги космодромдан учирилди. У Европа телекоммуникацион сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқиши керак. Бу жорий йилда ракетанинг ҳисоб бўйича 11-муваффақиятли учирилиши. Старт чоғида ракетанинг аввал қайтарилган биринчи поғонаси қўлланилди, унинг ёрдамида ўтган йил сентябрида Американинг X-37B махфий мини-шаттли коинотга учирилганди.

Энди бу поғона қайтарилмайди, сабаби фақат битта такрорий парвозга мўлжалланган Block 4 эски турдаги поғоналарига тегишли. Оғирлиги 5,4 тонна келувчи SES-12 сунъий йўлдошининг учирилиши Осиё-Тинч океани минтақаси ва Яқин Шарқ давлатларини кенг полосали интернет ҳамда бошқа алоқа воситалари билан таъминлаш имконини беради.

Компания яқин келажакда 50та парвозга мўлжалланган Block 5 туридаги ракеталарга бутунлай ўтишни режалаштирмоқда. Бундай ракетанинг илк парвози жорий йил май ойида амалга оширилди.

Мавзуга оид