Жаҳон | 21:39 / 04.06.2018
12051
1 дақиқада ўқилади

Volkswagen Amarok 43 тонналик трамвайни жойидан қўзғата олди (видео)

Дизел ёқилғисида ишловчи Volkswagen Amarok машинаси узунлиги 32,3 метр, оғирлиги 42,9 тонна бўлган трамвайни жойидан қўзғатиб, ўз ортидан торта олди. 

“Амарок” 3 литрли, 6 цилиндрли, 258 от кучига эга дизел двигател билан жиҳозланган бўлган. 

2000-йилларда Volkswagen Touareg 155 тонналик Boeing 747 самолётини жойидан қўзғата олган. Сўнгра бундай тажрибалар мунтазам ўтказиб келинган: Toyota Tundra ўз ортидан “Индевор” коинот кемасини, Nissan Patrol эса тўлиқ юкланган Ил-76 самолётини торта олган.

2017 йил майида эса Porsche Cayenne 285 тонналик Airbus A380 самолётини 42 метрга тортиб ола борган.

Мавзуга оид