Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ўт ўчирувчи робот ихтиро қилинди (видео)

Япониянинг Тохоку университети ва Хатинохдаги Миллий технология институти олимлари ҳавога кўтарила олувчи ўт ўчирувчи робот прототипини тақдим қилишди. Қурилма босим остида чиқарилган сув ҳисобига ҳавога кўтарилади, деб хабар берди Digital Trends.
Робот датчикларга эга, узун ўт ўчирувчи шлангдан иборат бўлиб, унинг олд ва марказий қисмида соплолар бўлиб, улар орқали босим остида сув чиқади. Бунинг ҳисобига қурилма кичик баландликка кўтарила олади. Робот вазиятдан келиб чиқиб суюқликни бир нечта йўналишда пуркаши мумкин.
Ҳозирча роботнинг ишчи прототипи бир неча метр узунликка эга, бироқ исталса уни узайтириш мумкин. Сув соплоларга 0,7 МПа босим остида компрессор ёрдамида берилади. Келгусида қурилма бошқарилувчанроқ бўлиши ва каттароқ баландликка кўтарила олиши учун такомиллаштирилади.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025