Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft 7,5 млрд долларлик харидни амалга оширди

Фото: blogs.microsoft.com
Microsoft биргаликда ишлаб чиқиш учун GitHub сервиси харид қилинганини тасдиқлади. Келишув қиймати 7,5 млрд долларга тенг, харидор бу суммани ўз акциялари билан тўлайди.
Microsoft очиқ кодга эга лойиҳаларни ривожлантириш тарафдори, дейилади Microsoft раҳбари Сатья Наделланинг баёнотида. Унинг билдиришича, Microsoft дастурлаш тиллари, технологиялар ва булутли сервислар бўйича чекловлар киритиш ниятида эмас, улар ишлаб чиқувчилар томонидан GitHub’да қўлланилади.
«Биринчидан, биз ишлаб чиқишнинг ҳаёт цикли ҳар бир босқичида ишлаб чиқарувчилар имкониятларини кенгайтирамиз - ғоядан тортиб биргаликда ишлаш ва булутда лойиҳа жойлаштиришгача. GitHub барча ишлаб чиқувчилар учун очиқ платформа бўлиб қолади.
Иккинчидан, биз GitHub корпоратив ишлаб чиқувчилар томонидан фойдаланилишини ривожлантирамиз, бунда савдо бўлимлари, шериклик каналлари қўлланилади, шунингдек, Microsoft глобал булутли инфратузилмаси ва хизматлари тақдим этилади», - дейди Microsoft раҳбари Сатья Наделла.
Томонлар келишувни 2018 йил давомида ёпишга умид қилмоқда. У GitHub’га 2012 йилда 100 млн доллар сармоя киритган Andreessen Horowitz жамғармасига энди катта даромад келтиради (тахминан 1 млрд доллар), дея таъкидлайди Recode.
Мавзуга оид

00:16 / 24.05.2025
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди

18:01 / 05.05.2025
Microsoft компанияси Skype’ни ёпди. Мессенжер 20 йилдан ортиқ фаолият юритди

20:55 / 09.04.2025
Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди

14:18 / 02.03.2025