Спорт | 12:35 / 07.06.2018
9767
2 дақиқада ўқилади

Англиялик футболчилар ирқчиликка жавобан майдонни тарк этадими? Бош мураббий жавоб берди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ЖЧ-2018 ўйинлари вақтида ирқчилик ҳаракатлари кузатилиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

Бундан аввал Англия термаси ҳимоячиси Дэнни Россияда ирқчилик содир этилиши эҳтимоли туфайли ўз яқинларидан чемпионатни кузатиш учун бормасликни сўрагани, терма жамоа футболчилари ирқчилик содир этиладиган ҳолатда биргаликда майдонни тарк этишлари мумкинлигини айтиб ўтганди.

- Мен Дэннидан бошқа футболчилар билан ўз тажрибасини ўртоқлашишни сўрадим. Унинг ҳикояларини эшитиш мен учун қайғули.

У жамоанинг бир қисми, у кейинги икки ой давомида оиламиз аъзоси ва биз барча футболчиларимизни бор имкониятларни ишга солган ҳолда ҳимоя қиламиз.

Ҳеч биримиз ҳали Россияда нималар бўлишини билмаймиз, аммо Роуз ҳар эҳтимолга қарши ўз оиласи тинчлигини ўйламоқда. У чемпионат вақтида футболдан бошқа нарсаларга чалғишни истамаяпти.

- Агар футболчилар ирқчилик ҳаракатлари билан ҳақоратланса, Англия терма жамоаси қандай йўл тутади?

– Аслида биз майдондан чиқиб кетишимиз керак бўлади, аммо вазиятга реал кўз билан қарасак, бунинг учун бизни турнирдан четлатишади. Футболчиларимиз буни истайди, деб ўйламайман. Улар бутун фаолиятлари давомида жаҳон чемпионатига бориш учун ҳаракат қилишади.

Биз турнирда ўйнашни истаймиз, – деган мураббий The Guardian мухбирига.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид