Ҳарбий хизматчилар тоғ-дала ўқув майдонида янги усулда жанговар тайёргарлик ўташди (видео)
Жиззах вилоятидаги “Фориш” тоғ-дала ўқув майдонида ўтказилган амалий машғулотларда ҳарбий хизматчилар жанговар тайёргарликнинг янги усул ва услубларни ўзлаштиришига урғу берилганини KUN.UZ мухбири кузатди.
Қўшинларнинг жанговар тайёргарлик тизимини янада такомиллаштириш, ўқув машқлари фаоллигини, уларнинг самарадорлигини ошириш ўта муҳим вазифа. Шу маънода “Фориш” тоғ-дала ўқув полигонида қўшин разведкачилари бўлинмаси иштирокида ўтказилган машғулотлар ўзига хос янги усул ва услубларда олиб борилди. Ҳарбий хизматчилар тоғ тайёргарлиги йўлагида меъёр бажарган бўлса, тоғ қияликлари ва тик қояларда ҳаракатланиш машқларида эса юрт ҳимоячилари амалий кўникмаларини мустаҳкамлашди.
Ўндан ортиқ ўқув жойларида ҳарбийлар билан машқлар мутлақо янги кўринишда олиб борилди. Эришилган натижалар танқидий таҳлил қилиниб, янги инновацион технологиялар асосида такомиллаштириб борилмоқда.
Таъкидлаш керакки, амалий машғулотлар реал жанг шароитларига имкон қадар яқинлаштирилган ҳолда ўтилди.
Мавзуга оид
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
12:31 / 10.11.2024
2024 йилда Жиззах вилоятида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлди
00:49 / 12.10.2024