Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мундиал арафасида яна бир можаро: Англия термаси футболчиси оила аъзоларига Россияга боришни тақиқлади
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Дэнни Роуз ўз оиласи аъзолари ва бошқа қариндошларидан 2018 йилги жаҳон чемпионатини кузатиш учун Россияга бормасликни сўради. У Россияда улар ирқчиликка учрашидан хавотир олмоқда.
«Мен ўзим учун хавотирда эмасман. Мен оила аъзоларимга улар у ерга бориб, ирқчиликка йўлиқишини истамаслигимни айтдим. Мен ўйинларга тайёрланаётган вақтимда оила аъзоларим учун хавотирда бўлишни истамайман. Менинг ўзимга эса нимадир бўлиши унчалик хавотирли эмас.
Отам бу сўзларимдан қаттиқ хафа бўлди, бу унинг овозидан билиниб турарди. У бу мени жаҳон чемпионатида кўриш учун охирги имконият бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Бу жуда асабий дақиқалар эди. Бу жуда ғамгин ҳолат, аммо шундай бўлгани яхши. Россия қандайдир йўл билан жаҳон чемпионатини қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритди, биз барчамиз бунга кўнишга мажбур бўлдик.
Россияда Франция билан ўртоқлик учрашувида қилинган ирқчилик учун 22 минг фунт миқдорида жарима белгилаш билан кифояланиши — ақлга сиғмайди. Нокамтарлик қилмоқчи эмасман, аммо менга 22 минг фунтлик жарима қўллашса, оғринмасдан тўлай оламан. Ирқчилик учун атиги 22 минг фунтлик жарима — бу жуда кулгили.
Ўтган ҳафтада жамоавий йиғилишимиз бўлиб ўтди ва унда шундай савол янгради: «Агар Россияда биз билан шундай ҳолат содир бўлса, қандай ҳаракат қилиш керак? Нима қиламиз?» Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлашга келишиб олдик», — дея Роузнинг сўзларини келтирган Evening Standard.
ЖЧ-2018 турнири гуруҳ босқичида Англия Тунис, Панама ва Бельгия термаларига қарши ўйнайди.
Мавзуга оид
13:26 / 17.06.2023
Алабамадаги автобус бойкоти – АҚШда қора танлиларнинг камситилишига қарши кечган кураш қандай бошланган эди?
02:08 / 11.12.2022
ЖЧ-2022. Франция Англияни мағлубиятга учратиб, яримфиналнинг сўнгги иштирокчисига айланди
02:00 / 05.12.2022
ЖЧ-2022. Англия Сенегални йирик ҳисобда мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди
02:13 / 30.11.2022