Иқтисодиёт | 12:32 / 07.06.2018
31719
5 дақиқада ўқилади

Жиззахда биринчи хусусий банк

Жорий йилнинг 6 июнь куни Жиззах вилоятида биринчи хусусий банк ҳисобланган, замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган янги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 Бу каби янгиланишларга, Президентимизнинг 2016 йил 18 ноябрдаги Жиззах вилоятига амалга оширган сайловолди ташрифларида вилоятни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида берган топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 январдаги “Жиззах вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги  19-сонли қарори бош омил бўлди. 

 Мазкур топшириқ ва қарор асосида бошланган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ўз ниҳоясига етиб, Жиззах вилоятида биринчи хусусий банк ҳисобланган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиалининг фойдаланишга топширилишида жиззахликларга хос қатъий шижоат ва меҳнаткашлик жуда қўл келганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали
Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали

Тантанали очилиш маросимида Жиззах шаҳар ҳокими Акбар Шукуров, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Жиззах вилояти Бош бошқармаси мутасаддилари, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви аъзолари, тегишли департамент директорлари ва мустақил бошқарма бошлиқлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бино қурилишида бевосита иштирок этган пудратчи ташкилот – “Inco-construction” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари жамоаси, тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали
Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали

Таъкидлаш жоизки, банк фаолият кўламини, энг аввало, юртимиз аҳолисини барча турдаги банк хизматлари билан қўллаб-қувватлашга қаратди. Натижада, банк ўзининг барча турдаги хизматлари билан республикамиз ҳудудларига кириб бормоқда. Мана бугун Жиззахнинг Шароф Рашидов кўчасида қад ростлаган янги банк биноси ҳам мижозларга тезкор ва қулай бўлган банк хизматларини кўрсатиш мақсадида зарур замонавий техникалар билан жиҳозланган.

Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали
Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали

- Янгиланаётган Жиззахнинг ҳеч бир замонавий шаҳарлардан қолишмайдиган,  обод ва файзли масканга айланиб бораётганлиги, жумладан банк филиалининг очилиши биз каби ёшларга янги иш ўринлари яратиш билан бирга, ўз мутахассислигим бўйича фаолият юритишимга имконият беради, - дейди банкнинг етакчи мутахассиси Улуғбек Холманов. – Янги замонавий бинода фаолиятимизни бошлашимиз учун барча шароитлар яратилган. Ёруғ ва шинам хоналар компьютер жамланмалари ва зарур мебель жиҳозлар билан таъминланган.  

Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали
Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали
Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали

- Қувонарлиси шундаки, вилоятда биринчи хусусий банк ҳисобланган барча қулайликларга эга замонавий бинода мутахассислигим бўйича фаолиятимни бошлашимдан,  жиззах аҳолиси ва тадбиркорларга сифатли банк хизматлари кўрсатилишида бевосита ҳисса қўшишимдан мамнунман, бугунги кунда биз каби ёшларга яратилаётган имконият ва шароитлар учун Давлатимиз раҳбарига  ва банк раҳбариятига миннатдорчилигимни билдираман.   

Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали

 Гулдурос қарсаклар остида тантанали очилиш маросимининг рамзий тасмалари кесилиб, банк филиалининг очилганлиги расман эълон қилинди ҳамда филиали бошқарувчисига бинонинг рамзий калити топширилди.

Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали
Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали

 Тадбир иштирокчилари замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ўз меъморий дизайни билан Жиззах шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган филиал биноси остонасидан ичкарига қадам қўйиб, банк мижозлари ва ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар билан яқиндан танишдилар. 

Фото: “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Жиззах филиали

 Тадбир сўнгида, бино қурилишида фаоллик кўрсатган - “Inco-construction” масъулияти чекланган корхона жамоасига миннатдорчилик билдирилиб, банк раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мавзуга оид