Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат «Шарқ» нашриётидаги улушини 11 млн долларга сотувга қўйди
«Шарқ» акцияларининг 24,6 фоизи кимошди савдосига қўйилди. Бундан Давлат рақобат қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Акциялар тўплами 11,2 миллион долларга баҳоланмоқда.
«Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Ўзбекистоннинг энг қадимий полиграфия компаниясидир. Унинг тарихи 1921 йил март ойида ташкил этилган босмахона ва 1924 йилда ташкил топган «Средазкнига» нашриёт уйидан бошланади.
1991 йилда газета-журнал нашриёти ва унинг босмахоналари Ўзбекистон Республикаси президенти девони ишлар бошқармаси ҳузуридаги «Шарқ» нашриёт-матбаа концернига айлантирилди.
Бугунги кунда компания мамлакат ва Марказий Осиёдаги энг йирик газета-журнал мажмуидир.
Компаниянинг асосий акциядори Давлат активларини бошқариш маркази бўлиб, у компания акциялари 95 фоизига эгалик қилади.
Мавзуга оид
22:51 / 24.05.2025
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
20:36 / 28.04.2025