Жамият | 12:45 / 11.06.2018
30096
2 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазири Дима Қаюмнинг онаси ҳолидан шахсан хабар олди

Инсонийлик яхшиликда билинади. Инсонийлик бир инсоннинг кўнглини кўтаришда намоён бўлади. Агар бу хайрли амаллар муқаддас Рамазон ойида қилинса, савоби юз карра зиёда бўлади. Ижтимоий тармоқларда Дима Қаюм номи билан машҳур бўлган Дилшод Болтабоевнинг онаси оғир дардга чалингани ҳақидаги хабардан сўнг, KUN.UZ таҳририяти Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланди.

Бундан мақсад бу мурожаатга туман, нари борса вилоят миқёсида аҳамият қаратиш, муштипар онахоннинг шифо топишида сабабчи бўлиш эди. Аммо воқеалар ривожи кутилмаган тус олди. Гап шундаки, бу ҳолатдан хабар топган Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Дима Қаюм хонадонига шахсан ташриф буюрди.

Фото: Facebook /Дима Қаюм

“Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Қаюмович Шодмонов уйимизга шахсан ўзлари ташриф буюришиб, Онам учун қўлларидан келган барча ёрдамни аямасликларини айтиб, отам ҳақларига дуо қилиб, онамнинг дуоларини олиб кетишди.

Фото: Facebook /Дима Қаюм

Катта раҳмат. Умрингиз узоқ бўлсин!”, деб ёзади Дима Қаюм Facebook’даги ўз саҳифасида.

KUN.UZ’га тақдим этилган маълумотларга кўра, онахон даволанишлари учун яқин кунларда Республика онкология диспансерига олиб келинади.

Мавзуга оид