Жамият | 09:35 / 12.06.2018
18320
5 дақиқада ўқилади

15 июндан бошлаб «Zo'r TV»да «Эртуғрул» тарихий сериали намойиш этилади

«Севги изтироби» сериалини эфирдан олиб ташлаш ҳақидаги кўплаб баҳс-мунозаралардан сўнг «Zo'r TV» телеканали турк фильмлари мухлисларини яна бир янги сериал билан хушнуд этиш ниятида. Ушбу фильм ўзбек томошабинлари севиб томоша қилган сериаллардан ҳечам қолишмайди, ҳатто кўп жиҳатдан улардан устун келиши ҳам мумкин. 15 июндан бошлаб телеканалда «Эртуғрул» тарихий сериали намойиш этилади. Машҳур асар воқеалари Буюк Усмонийлар империяси шакллана бошлаган давр воқеаларини ифода этади.

Ҳозирда ушбу сериал бутун дунёга машҳур бўлмоқда. Реал воқеаларга асосланган бу фильм, ижтимоий тармоқларда ҳам энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулар орасида иккинчи ўринда турибди. 2018 йилнинг май ойида #DirilişErtuğrul хештеги Twitter’да бир неча соат давомида энг кўп фойдаланилган хештег бўлди, сериал янги қисмларини кўрган томошабинлар сони эса бутун дунё бўйича рекорд ўрнатди.

Кўп қисмли ушбу фильм Усмон I нинг отаси бўлмиш Эртуғрул ҳаётидан ҳикоя қилади. Ўз даврида Ўғуз қабиласи Ўрта Осиё ҳудудида яшаган ва Ҳоразмшоҳлар қарамлигида бўлган. Мўғул босқинчилари Хоразм давлатини вайрон қилганидан сўнг Сулаймон Шоҳ ўз қабиласи билан Анатўлияга кўчиб кетишга мажбур бўлган. Қабила Салжуқийлар султонлиги ҳукмдори Ала ад-Дин Кай-Кубоднинг ҳимояси остида эди. Сериалнинг бош қаҳрамони – Эртуғрул, Сулаймон Шоҳ ўғилларидан биридир. 27 ёшли йигит дўстлари билан бирга ўрмонда ов қилиш пайтида Ҳалима исмли қизни, унинг укаси Йигитни ва отаси Нўъмонни салбчилар ҳужумидан қутқариб қолади.

Кейинчалик маълум бўлишича, Нўъмон асли салжуқий шаҳзода бўлиб, акаси Султон Ала-уд-Дин Кай-Кубод томонидан хиёнат қилганликда айбланган. Унинг фарзандлари Ҳалима ва Йигит эса Султон Румнинг жиянлари бўлади. Уч киши ҳаётининг сақлаб қолиниши, кейинчалик бош қаҳрамонлар ҳаётига ва умуман содир бўлган бутун воқеалар ривожига ўз таъсирини кўрсатади. Бутун сериал давомида бош қаҳрамон Ўғузлар ва Салжуқийлар султонлиги душманларига қарши кураш олиб боради. Бунда унга дўстлари Тургут, Доган ва Бамс, катта акаси Кунтуғди, шунингдек ота-онаси ёрдам беради.

Эртуғрулни шарқий давлатлар асосчиси деб ҳисоблар эдилар, чунки айнан у ҳудудларни ривожлантириш ва кенгайтириш ташаббуси билан чиққан, одамларни бир бутун мустаҳкам армияга бирлаштириб, душманларга қарши курашган ва буюк давлат яратишга муваффақ бўлган.

Халқ кучли ва иродали ҳукмдорни жуда яхши кўрар эди. Қудратли эканлигига қарамасдан Эртуғрул ҳамиша кучли ҳис-туйғулар ва қатъий принципларга эга ҳақиқий инсон бўлиб қолади. У ҳукмронлиги даврида Кичик Осиёнинг бутун ғарбий қисмини босиб олишга муваффақ бўлади. Унинг авлоди эса империяга олти аср мобайнида ҳукмронлик қилади.

Ушбу сериалда буюк кўчиш, янги ҳудудларни эгаллаш, тарихий юришлар ва албатта севги ҳақида ҳикоя қилинади.

Сериал сургузаштларга бой бўлиб, бош қаҳрамонлар ҳам, томошабинлар ҳам зерикмайди. Баъзи қаҳрамонларнинг шафқатсиз эканлигига қарамасдан, реал воқеалар сюжети шундай тузилганки, бу сериални ўрта мактаб ёшидаги болалар ҳам кўриши мумкин. Тарих аччиқ ҳақиқатлардан иборатлигига кўникиб қолганмиз. Аммо фильм режиссёрлари тарихий фактларни бутунлай янгича босқичга олиб чиқишга муваффақ бўлдилар!

Ҳар бир воқеа ортида инсон тақдири, ахлоқий ва маънавий жиҳатлар мавжуд бўлиб, актёрларнинг буни маҳорат билан ижро этиши баъзи қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳамдардлик, нафрат ва севги туйғуларини уйғотади. 

Сериал яна шуниси билан қизиқки, мутлақо турли шахслар, қарашлар ва динлар характери очиб берилган.

«Zo'r TV» телеканали ушбу фильмни намойиш этиш эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритди ва дубляжга миллий киноиндустриянинг таниқли вакилларини таклиф этди. Булар:

Алишер Узоқов, Санжар Саъдуллаев, Маҳмуд Исмоилов, Боир Холмирзаев, Ойбарчин Бакирова, Назокат Ахунова ва Насиба Маҳмудовалардир.

«Эртуғрул» эфирга узатилиши ҳақидаги янгиликларни ZO'R TV нинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида кузатиб боринг:

Facebook: @zortv.uz
Instagram: @zortv.uz
Telegram: @zortv_kanal

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид