ИИББга “Zo‘r TV” жойлашган ҳудуд миналаштирилгани ҳақида хабар келиб тушди
Икки номаълум шахс хусусий телеканал биносига портловчи модда ўрнатаётгани ҳақида шаҳар ИИББга мурожаат тушгач, текширув ўтказилган ва бу ўз тасдиғини топмаган. Расмийлар шубҳали ҳолатга бефарқ бўлмаган фуқароларга миннатдорчилик билдирди.
6 июл куни эрталаб Тошкентнинг Яшнобод туманидаги “Zo‘r TV” телеканали жойлашган ҳудудда 2 нафар номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Идора матбуот хизматига кўра, хабар соат 08:56 да келиб тушган, шундан кейин зудлик билан ИИББ ходимлари ва бошқа мутахассислар воқеа жойига етиб борган.
“Ҳудуд ўрганилганда портловчи ёки ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа моддалар аниқланмади, хабар ўз тасдиғини топмади, хавотирга асос йўқ. Ҳозирда “Zo‘r TV” телеканали ўз иш фаолиятини доимгидек олиб бормоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Пойтахт ИИББ шубҳали ҳолатга бефарқ бўлмаган фуқароларга миннатдорчилик билдирган.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024