Жамият | 16:29 / 13.06.2018
12270
2 дақиқада ўқилади

Велосипедчининг ҳаётига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда - ИИВ

Фото: veloturist

Жорий йилнинг 12 июнь куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида кечки соат 22:15ларда, номаълум шахс ўз автомашинасини «Учқўрғон-Хақулобод» йўлида бошқариб кетаётиб Учқўрғон тумани “Муғол” МФЙда яшовчи А.Э.ни ўз велосипедида кетаётган вақтда уриб юборган ва жабрланувчига ёрдам бермай воқеа жойидан қочиб кетган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида навқирон ёшга етган А.Э. воқеа жойида вафот этган.

Афсуски, бир кишининг ҳаётига зомин бўлган ушбу ҳайдовчи, инсонпарварлик тамойилига риоя қилиб, А.Э.га ўз вақтида ёрдам кўрсатганида балки унинг ҳаёти сақлаб қолинган, ота-она фарзандсиз, бир аёл бева, 3 ёшли қизалоқ эса отасиз қолмаган бўларди...

«Ҳурматли фуқаролар, сизлардан шуни сўраб қолардикки, ҳайдовчи қилмаган инсонпарварликка сиз қўл уринг. Орангизда кимдир ана шу ҳолатга гувоҳ бўлган бўлса ёки ҳайдовчи ҳақида қандайдир маълумотга эга бўлса, ички ишлар ходимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, билган маълумотларингиз ҳақида хабар беришингизни сўраймиз. Унутманг, бу билан сиз юртимизда яна юз бериши мумкин бўлган шу каби ҳолатларнинг олди олинишига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз», - дейилади ИИВ хабарида.

Мавзуга оид