Альберт Эйнштейннинг ирқчилик кайфиятидаги ёзувлари эълон қилинди

Фото: Wikimedia Commons
Принстон университети нашриёти илк бор Альберт Эйнштейннинг йўл хотираларини эълон қилди. У 20-йиллар бошида ёзилган бўлиб, ўз ичига олимнинг турли халқлар бўйича ирқчилик кайфиятидаги ёзувларини қамраб олади. Бу ҳақда Guardian хабар бермоқда.
Кундаликлар физик томонидан Осиё бўйлаб 1922 йилнинг октябридан 1923 йилнинг мартига қадар сафарлари вақтида юритилган. Уларда Хитой, Япония, Шри-Ланка ва Ҳиндистонда яшовчи аҳоли бўйича ёзувлар бор.
Кейинчалик ирқчиликни оқ танли инсоннинг касаллиги, деб атаган Эйнштейн хитойликларга «ишлайдиган, исқирт, бефаҳм одамлар», дея баҳо беради. Унинг таъкидлашича, «хитойликлар овқат пайтида европаликлардек ўтирмайди, балки чўккалаб олади, бу ўрмонда бошқа ишларни қилишга ўхшашдир». Эйнштейн улар ҳақида фикр юритиб, шундай деган: «Ўзига хос ҳайвонсифат миллат, улар одамлардан кўра, автоматга кўпроқ ўхшайди... Хитойликлар бошқа миллатлардан ўтиб кетса, жуда қайғули бўлади».
Физик Цейлон аҳолисини кузатиб, маҳаллий аҳоли «жуда ифлос ва кучли сассиқ ҳидда яшашини» ёзган. «Улар кам ишлайди, ҳамда кам талаб қилади. Ҳаётнинг оддий иқтисодий цикли». Шу билан бирга, Эйнштейн японияликларга нисбатан ижобий баҳо берган, уларни «камтар, виждонли, жуда ажойиб одамлар» деб атаган.
Мавзуга оид

18:37 / 19.04.2025
Хитойда роботлар ва одамлар югуриш мусобақасида беллашди

15:22 / 19.04.2025
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

21:05 / 18.04.2025
Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган

22:36 / 17.04.2025