Қирғизистон президенти Москвага оддий рейс билан парвоз қилди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Москвага, футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун «Аэрофлот» компаниясининг оддий рейсдаги самолётида учиб келди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри хабар қилмоқда.
Қирғизистон раҳбари Бишкекдан Москвага Airbus А-320 лайнерида бизнес-тоифадаги йўловчи сифатида учиб келган.
Президент девонидан хабар беришларича, Жээнбековга 6-7 киши ҳамроҳлик қиляпти, шунинг учун у 1-рақамли бортдан фойдаланмасликка қарор қилган. Делегация таркибида - президент девони ходимлари ва тансоқчилар.
Президент, катта эҳтимол билан, Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйинда томошабин бўлади. Жаҳон чемпионати айнан шу учрашув билан бошланади. Жээнбеков Россия ва Германия термасига ишқибозлик қилади.
Кутилишича, Жээнбеков Россия президенти билан ҳам амалий учрашув ўтказади. Дастлабки маълумотларга кўра, у Бишкекка эртага, 15 июнь куни қайтиб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Москвага жўнаб кетгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024