Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчи йўл қоидасини бузгани сабаб 2 киши вафот этиб, 3 киши жароҳат олди
Фарғона туманида 15 июнь куни ушбу туманда яшовчи А.М. ўзининг бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасини “Олтиариқ-Водил” йўлида ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб қаршисидан келаётган Фарғона туманида яшовчи Х.Т. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада “Кобальт” автомашинаси йўловчилари, шу туманда яшаган М.М. исмли аёл олган жароҳати сабаб воқеа жойида, Н.Ҳ. исмли аёл эса касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган.
Шунингдек, “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси А.М. ва яна бир йўловчиси, марҳума Н.Ҳ.нинг набираси мактаб ўқувчиси М.А. ва “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Х.Т. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025