Жаҳон | 20:52 / 16.06.2018
4696
1 дақиқада ўқилади

Венесуэладаги клубда портлаш оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP 2018 / Juan Barreto

Венесуэла пойтахти Каракасдаги Los Cotorros клубида кўзни ёшлатувчи газли гранатанинг портлаши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Nacional нашри хабар берди

Маълум қилинишича, клубда икки киши ўртасида низо чиққан ва улардан бири граната қўллаган. Қурбонлар газдан бўғилиш сабабли ҳаётдан кўз юмган. 

Қолган одамлар шифохоналарга етказилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид