Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги яна бир туман ҳокими ишдан кетди
Фарғона вилояти, Учкўприк тумани ҳокими Маҳаммаджон Деҳқонов ишдан олинган. «Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, туманга Акмалжон Азимович Муҳаммадалиев янги ҳоким этиб тайинланган.
Ҳоким билан бирга туман ИИБ бошлиғи ва солиқ инспекцияси раҳбари ишдан олинган (туман прокурори аввалроқ ишдан кетганди - таҳр.). Айни вақтда бу секторларга биринчи ўринбосарлар в.б сифатида тайинланган.
Маҳаммаджон Қаландарович Деҳқонов 12 июнь куни президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи вақтида охирги марта огоҳлантирилганди.
Эндиликда Учкўприк ИИБнинг собиқ раҳбарига айланган подполковник Холдаров Музаффаржон Маҳмудович ҳам шу йилнинг 3 мартида лавозимга тайинланганди.
Мавзуга оид
09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди
15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?
09:49 / 15.02.2025
Ҳокимлар энди ҳар ой тарбияси оғир ёшлар билан учрашади
23:02 / 23.01.2025