Жамият | 21:20 / 21.06.2018
10192
2 дақиқада ўқилади

Тошкент туманида “Ҳаракат дастури”нинг ижроси

Тошкент вилояти Тошкент тумани таълим муассасаларида  янги 2018-2019 ўқув йилига тайёргарлик ишлари юқори даражада олиб борилмоқда. Тумандаги 31та таълим муассасасида ва 1та “Баркамол авлод” болалар марказида 1300дан зиёд педагоглар фаолият юритади.  Жорий йилда ушбу таълим даргоҳларида жами 20та 10-синфлар очилиб, 506 нафар ўқувчи қамраб олинди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Халқ таълими вазирлигининг кўрсатмалари асосида Тошкент туманидаги ҳар бир таълим масканида “Халқ таълими муассасаларини янги 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича ҳаракатлар дастури” ишлаб чиқилган ва шу дастур асосида ишлар ташкил қилинмоқда. Мазкур дастур ўз ичига 6 та асосий йўналишни қамраб олган:

1.Ўқув биноларини таъмирлаш ва мактаб ҳудудини ободонлаштириш;

2.Синфларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш;

3.Ўқувчиларни дарсликлар,ўқитувчиларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш;

4.Ўқув жараёнининг педагогик ва методик таъминотини йўлга қўйиш;

5. Ўқув жараёнида АКТдан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

6. Таълим сифатини яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар.

Ушбу дастур ижроси бўйича тумандаги 26-умумтаълим мактаби энг намунали мактаб деб топилди ва мактабда дастур моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида “Халқ таълими муассасаларини янги 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича ҳаракатлар дастури”мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда мактаб директорлари,мактаб директорининг ўқув тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, мактаб психологлари,дефектологлар,кутубхоначи ва ҳамширалар,18та фан доирасида жами 810 нафардан ортиқ педагоглар иштирок этишди.Тақдимотлар асосида дастур моҳияти ва келгуси режалар ҳақида йиғилганларга  маълумотлар берилди.Барча маълумотларни ўрганган ҳолда янги ўқув йилига татбиқ этилишига эътибор қаратилди.

Мавзуга оид