Қозоғистон куздан Ўзбекистонга бензин экспорт қилишни режалаштирмоқда
Қозоғистондан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 300-400 минг тонна ёқилғи-мойлаш материалларини экспорт қилиши мумкин. Бу ҳақда «КазМунайГаз» АЖ бошқаруви раисининг нефть ташиш, қайта ишлаш ва маркетинг бўйича ўринбосари Дониёр Тиесов хабар берди, деб ёзмоқда «Курсив» газетаси.
«Бугунги кунда бизда сезиларли миқдорда бензин ҳажми тўпланган. Россиядан олиб киришга конвенцион тақиқ масалалари ҳам шу билан боғлиқ. Бизнинг фикрча, бу йил куздан биз маҳсулотни хотиржамлик билан экспорт қилишимиз мумкин, айниқса, қўшни давлатлар - Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга. Йилнинг охиригача жами 300-400 минг тоннани олиб чиқиб кетишимиз мумкин, бу умумий ҳажм», - деди у «Argus Қозоғистон ва Марказий Осиё нефть-газ бозори 2018» конференциясида.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон маҳсулоти ушбу бозорларга етказиб бериш нархи жиҳатидан Россия маҳсулотларига нисбатан арзонроққа тушади.
Мавзуга оид
11:48
Ўзбекистонда АИ-80 бензинидан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди
22:16 / 27.09.2024
Тўқаев кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
14:00 / 27.09.2024