Жаҳон | 09:50 / 28.06.2018
2734
1 дақиқада ўқилади

КХДР ва Жанубий Корея автойўлларни бирлаштириш бўйича музокаралар бошлади

Фото: REUTERS

КХДР ва Жанубий Корея ҳукуматлари Сеул ва Пхеньян ўртасида автомобиль йўлларини бирлаштириш бўйича музокараларга киришди. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги хабар қилмоқда.

Автойўлларнинг бирлашиши Сеулдан Пхеньянга машинада ҳеч қандай тўсиқларсиз бориш имконини яратади.

Хабар қилинишича, бу масала ярим соат давомида муҳокама қилинган. Жанубий Корея делегациясига транспорт вазири ўринбосари, КХДРга эса - ер ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари бошчилик қилди. Таъкидланишича, музокаралар амалий характерга эга бўлган.

Пхеньян ва Сеул ўртасида ягона автойўлни барпо этиш бўйича режалар 2015 йилда ҳам муҳокама этилган, бироқ ўшанда музокаралар Шимолий Корея томонидан 2016 йилда ўтказилган тўртинчи ядровий синов туфайли тўхтатилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Кореяда Америкага қарши тарғибот тўхтатилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид