Жамият | 14:39 / 29.06.2018
7545
2 дақиқада ўқилади

30 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар “Ёшлар куни” муносабати билан рағбатлантирилди

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов ўз хизмат мажбуриятларини намунали бажариб келаётган Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги 30 ёшгача бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар ва курсантларга 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан “Миннатдорчилик” эълон қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги қўшинларида шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаётган 30 ёшгача бўлган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидан бўлган ҳарбий хизматчилар пул мукофоти билан тақдирланади.

30 ёшгача бўлган Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчилари ҳам пул мукофоти билан ўрнатилган тартибда мукофотланади.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларда 30 июнь – Ёшлар куни “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остида ҳамда ёш ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг фаол иштирокида турли маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари, танлов ва мусобақалар, ёшлар сайли ва акциялари, экскурсия ва маданий тадбирлар ташкил этилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

“Ёшлар куни” Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “30 июнь – Ёшлар куни” этиб белгиланган.

Мавзуга оид