Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда ядро бомбаси муваффақиятли синовдан ўтказилгани маълум қилинди
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бошқарилувчи B61-12 ядро бомбасининг илк синовларини ўтказди. Бу ҳақда Military.com портали маълум қилди.
Синов вақтида B-2 Spirit бомбардимончи самолётлари қўлланган.
“Бу синовлар B61-12 конструкцияси тизим талабларига жавоб беришини кўрсатади”, деб айтган АҚШ энергетика вазирлигининг ядровий хавфсизликни бошқариш миллий маъмурияти ходими Майкл Люттон.
Синовлар 9 июнда Невада штатидаги ҳарбий полигонда Эдвардс авиабазасининг 419-синов эскадрильяси бошқарувида ўтган.
АҚШ ушбу бомбани Европа давлатлари – Германия, Италия, Туркия, Бельгия ва Нидерландиядаги ҳарбий базаларида жойлаштирмоқчи.
B61-12’нинг илк партияси қуролланишга 2020 йилда олиниши режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025