Жаҳон | 20:50 / 01.07.2018
9838
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон шимолидаги ЙТҲ қурбонлари сони ортди

Фото: ANI News

Ҳиндистонда йирик ЙТҲ натижасида 48 киши ҳалок бўлди, шу билан бирга, жароҳатланганлар кўпчилик. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Воқеа Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатида рўй берди: йўловчи автобус жарликка қулади. 

Маҳаллий ҳукумат вакили Тривендр Раванинг сўзларига кўра, ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқарган, бундан ташқари, автобус ҳаддан ташқари тўлиб кетган бўлган.

Манбага кўра, қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ҳиндистонда йилига ўртача 110 минг киши ЙТҲ натижасида ҳалок бўлади. Бунга йўлларнинг ёмонлиги, транспорт воситаларининг эскиргани ва бошқарувдаги хатолар сабабдир.

Мавзуга оид