Жаҳон | 09:41 / 02.07.2018
19739
1 дақиқада ўқилади

Google хариталарида Қрим кўприги украин тилида изоҳланди

Google Maps сервиси ўзининг янгиланган харитасида яқиндагина Россия томонидан барпо этилган Қрим кўпригини украин тилида изоҳлаган, деб ёзади РИА Новости.

Харитадан кўринишича, Тамань томонидан кўприк рус тилида изоҳланган, Қрим томонга яқинлашиш билан украин тилида «Кримський Мiст» ёзуви пайдо бўлади.

Скриншот

Яриморолни Россиянинг материк қисми билан боғловчи кўприк Google хариталарида икки кун кеч пайдо бўлди. Бу ҳолатда Тамандан Керчгача кўприк орқали йўналиш белгилашга Google Maps сервиси изн бермайди ва эски паромли ўтказиш йўлини тақдим этади.

Қрим кўприги Россия томонидан барпо этилган энг узун кўприк бўлиб, унинг узунлиги 19 км.ни ташкил этади. Унда автомобиль қатновини йўлга қўйиш 2018 йилнинг сўнгига мўлжалланаётган эди, бироқ ишлар муддатидан аввал якунланган.

Мавзуга оид