Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикани сўл кучлар бошқаради - Лопес Обрадор президентлик сайловида ғалаба қозонди
Мексиканинг “Биргаликда тарихни яратамиз” сўл кучлари номзоди Андрес Мануэль Лопес Обрадор мамлакат президентлиги учун ўтказилган сайловларда ғалаба қозонди. Унинг давлат раҳбари бўлгани овозларни санаш якунига етмасданоқ маълум бўлган эди. Мамлакат бўйлаб овоз бериш участкалари ёпилганидан сўнг кўп ўтмай, унинг президентлик пойгасидаги рақиблари – Рикардо Анайя, Хосе Антонио Мид ва Хайме Родригес Кальдерон ўз мағлубиятларини тан олди. Бу ҳақда El Pais хабар қилмоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, Лопес Обрадор 53-53,8 фоиз сайловчиларнинг ишончига сазовор бўлган. Унинг энг яқин таъқибчиси "Мексика учун Олға" етакчиси Рикардо Анайя 22,1 - 22,8 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган.
Сайловнинг дастлабки натижаларини Миллий сайлов институти раҳбари Лоренсо Кордова эълон қилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса Лопес Обрадорни биринчилардан бўлиб табриклашга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид
23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
12:16 / 19.05.2025
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
15:18 / 18.05.2025