Жаҳон | 17:18 / 03.07.2018
24742
1 дақиқада ўқилади

Россиялик қурувчиларнинг банкрот бўлишида Ўзбекистоннинг айби йўқ - Ҳамидулло Шерматов

Фото: Деҳқонобод калий заводи

«Деҳқонобод калий заводи» МЧЖ Бош директори Ҳамидулло Шерматовнинг сўзларига кўра, «ЗУМК-Инжиниринг» МЧЖ касодга учрашида заводнинг айби йўқ. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри хабар тарқатди

Маълум қилинишича, Шерматов раҳбарлигидаги корхона пермлик комбинат қурувчилари билан ҳисоб-китобни амалга оширган, бироқ бу «ЗУМК-Инжиниринг»нинг касодга учрашига таъсир қилмаган.

Гап шундаки, Перм ўлкаси арбитраж суди 25 июнь куни «ЗУМК-Инжиниринг» МЧЖ банкрот бўлгани ҳақида маълумот берганди. «ЗУМК-Инжиниринг» вакилларининг айтишича, қурилиш бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилганида бу воқеадан қочиш мумкин эди. 

Шерматовнинг таъкидлашича, қурувчилар фаолияти давомида 177 миллион АҚШ доллари миқдорида тўловларни қабул қилиб олган. Шундан тахминан 40 миллион доллар атрофида фойда кўрилган.

Мавзуга оид