Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳқонобод калий заводига саёҳат: бу ерда руда 300 метрдан зиёд чуқурликдан қазиб олинади
Қуйидаги суратларда тасвирланган ғалати шакллар ниманинг ҳосиласи эканини биласизми? Бу суратлар калий ўғити ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий хомашё — силвинит рудаси қай тарзда қазиб олинишини кўрсатади.


Руда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жойлашган калий заводининг 300 метрдан зиёд чуқурликдаги тоғ-кон шахтасида қазиб олинади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан фаолият кўрсатаётганига 10 йил бўлган Деҳқонобод калий заводига пресс турда ОАВ ходимлари заводнинг иш фаолияти ҳамда ер қаърида ишлаётган кончилар иши билан таништирилди.
Ушбу завод Ҳисор тоғ тизмаси этакларида жойлашган.


Бир неча йилдан буён тоғ-кон шахтасида комбайн машинисти бўлиб ишлаб келаётган Жаҳонгир Ҳамдамов шундай дейди:

«Шахтада, асосан, комбайн машинасини геологлар кўрсатган йўналиш доирасида ҳаракатга келтириб, рудани ковлаб оламиз. Бир кунда 8 соат ишлаш жараёнида ўртача 350-400 тоннагача маҳсулот қазиб олмоқдамиз».
«Ўзкимёсаноат» АЖ матбуот котиби Мастура Ҳайитова Деҳқонобод калий заводи очилганидан сўнг, Ўзбекистон жаҳон бўйлаб 3 турдаги минерал ўғитлар етказиб берувчи давлатлар қаторига қўшилгани ҳақида айтиб ўтди.
«Мазкур завод очилгунча Ўзбекистонда фақат фосфорли ва азотли минерал ўғитлар ишлаб чиқариларди. Эндиликда, буларнинг қаторига калий маҳсулоти ҳам қўшилди», дейди у.




Пресс тур иштирокчилари хомашёга қайта ишлов бериладиган заводнинг асосий биносига боришди ва минерал ўғитларни қадоқлаш жараёни билан ҳам танишишди.
Илёсбек Маҳмудов, Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
15:55 / 25.12.2022
600 метр чуқурликдаги шахтага саёҳат
11:38 / 26.11.2020
“Ўзкимёсаноат” “Деҳқонобод калий заводи” қурилишида қатнашган ишчилар маоши бўйича баёнот берди
16:17 / 25.11.2020
Деҳқонобод калий заводи қурилишида қатнашган юзлаб ишчилар етти йилдан бери маошини ололмаяпти. Аксинча, уларни «формалилар» қўрқитяпти
17:18 / 03.07.2018