Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда фавқулодда ҳолат режими бекор қилинади
Туркияда 2016 йил июлида давлат тўнтаришига уринишдан кейин жорий этилган фавқулодда ҳолат режими жорий ойда тўхтатилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим Anadolu агентлигига берган интервьюсида айтди.
«Душанба куни (9 июлда) янги ҳукумат таркиби эълон қилинади ва шу тарзда фавқулодда ҳолат режими ниҳоясига етади», - деди у.
Ҳукумат томонидан кўрилаётган чораларга нисбатан фуқароларнинг танқидларига муносабат билдирар экан, бош вазир «Франция давлат тўнтаришига уриниш эмас, балки терактдан сўнг 719 кун фавқулодда вазият режимида яшагани»ни мисол келтирди.
Туркияда уч ой муддатга жорий этилган фавқулодда вазият режими 2016 йил 21 июлда жорий қилинганди. Ўшандан буён мазкур режим парламент томонидан уч ой муддатга мунтазам равишда узайтириб келинмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025