Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА экотуризмни ривожлантиришга жиддий киришди
БАА Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит масалалари вазирлиги мамлакатда экотуризмни ривожлантиришга доир кенг кўламли лойиҳани ишга туширди. Khaleej Times шу ҳақида хабар берди.
БАА ҳукумати сайёҳлар эътиборини 43 табиат қўриқхонасига жалб этишмоқчи, уларнинг майдони мамлакат ҳудудининг 14 фоизини ташкил қилади.
Лойиҳа доирасида мамлакатнинг барча қўриқхоналари ҳақидаги ахборот портали ва мобил илова яратилади. Хорижий мамлакатлардаги дипломатик миссиялар ва миллий авиакомпаниялар рейсларида реклама кампаниялари йўлга қўйилади.
Бугунга келиб дунёдаги барча туристик саёҳатларнинг 20 фоизга яқини экотуризм ҳиссасига тўғри келади. БАА бу йўналишни ривожлантириб, экотуризмнинг жаҳон марказларидан бирига айланишни режалаштирмоқда, дейилади нашрда.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025