Жаҳон | 01:12 / 06.07.2018
7622
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг штатларидан бирида ҳайвонларга инсонлар каби ҳуқуқлар берилди

Фото: Reuters/Abhishek N. Chinnappa

Ҳиндистоннинг Уттракханд штатида ҳайвонлар инсонлар билан тенг ҳуқуққа эга бўлдилар. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Ушбу қарорни штат олий суди қабул қилди. Қарор миллий олий суд томонидан ҳам тасдиқланиши лозим. Ҳайвонлар ҳуқуқининг тан олиниши браконьерлар, атроф-муҳитни ифлослантирувчи компаниялар ва зўравонликдан ҳимоя қилувчи омил бўлиши керак. 

Штат суди барча аҳолини ҳайвонларни ҳимоя қилишга чақирди ва одамларни уларнинг фаровонлиги учун жавобгар қилиб қўйди. “Барча ҳайвонлар салтанати, жумладан қушлар ва денгиз ҳайвонлари юридик шахс деб эълон қилинади”, деб айтилган судда.

Нашр маълумотига кўра, Ҳиндистон қонунчилигида “юридик шахслар” тушунчаси остида компаниялар, ментал бузилишларга эга одамлар ва балоғатга етмаганлар назарда тутилади.  

Мавзуга оид