Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги табиий офат қурбонлари сони 27 нафарга етди, яна 47 киши бедарак йўқолган
Японияда кучли ёмғирлар сабаб юзага келган сув тошқинлари 27 кишини ҳаётдан олиб кетди, 47 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда NHK телекомпаниясига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.
Мамлакатнинг айниқса ғарбий ва марказий қисмларини қамраб олган табиий офат туфайли 1,6 миллиондан зиёд аҳоли ўз уйларидан хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.
Япония Метеорология агентлиги мамлакатнинг асосий қисмини ташкил этувчи Ҳоншу ороли ғарбида яшовчи аҳолини ҳушёрликка чақириб, ушбу фавқулодда сурункали ёмғирларни «тарихий ёғингарчилик даври» деб атаган.
Ҳукумат расмийси Йошиҳиде Суга берган маълумотга кўра, полиция, ўт ўчириш хизматлари ва мамлакат мудофаа кучларидан 48 минг нафарга яқин ходим тошқинлар ва кўчкилар сабаб хавф остида қолаётган аҳоли яшаш пунктларида қутқарув сафарбарлигига жалб этилган.
Дарёларнинг ўзанидан чиқиши оқибатида мамлакат коммуникацион тизимларида узилишлар кузатилмоқда. Хусусан, Кюшу ороли шимолида кўчкилар сабаб темирйўлларни тупроқ қоплаган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025