Жамият | 14:30 / 10.07.2018
20266
3 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат аграр университетида “Битирувчи-2018” маросими бўлиб ўтди

Тошкент давлат аграр университетида 2018 йил 7 июль куни “Битирувчи-2018” тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий ўқув йилида Тошкент давлат аграр университетини 16 та бакалавр таълим йўналиши бўйича битираётган жами 1360 нафар талабанинг 307 нафари давлат гранти, 1053 нафари эса тўлов-шартнома асосида таҳсил олишди. Шунингдек, университетнинг 20 та магистратура мутахассислиги бўйича 95 нафар битирувчиси бўлиб, шундан 37 нафари давлат гранти, 58 нафари тўлов-шартнома асосида ўқиб ўз соҳаси бўйича магистрлик даражасига эга бўлдилар.

 

Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети

Мазкур ўқув йилида битирувчи бакалавр ва магистрлардан 96 нафари имтиёзли дипломларга эга бўлишди. Энг қувонарли ҳолатлардан бири, Тошкент давлат аграр университетида ўқиб, диплом олган бакалавриат ва магистратура йўналишлари битирувчиларнинг барчаси шартнома асосида ишга жойлаштирилди ҳамда шулардан 72 фоизи қишлоқ хўжалик соҳасида фаолият юритишлари таъминланди.

Бундан ташқари, “2018 йил Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига асосан Тошкент давлат аграр университети ва “Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақасий маркази” ДУК ҳамкорлигида 2018 йил 19 февралидан 17 мартига қадар университетнинг битирувчи курслари учун “Бизнес режа тузиш” ўқув-семинар тренинг курслари ташкил этилди. Тренинг якунлари бўйича 1011 нафар талабага қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз мутахассисликларига қўшимча тарзда ўзлари қизиққан соҳалари бўйича сертификатлар топширилди. Келгусида ушбу сертификатлар ёрдамида битирувчи талабалар “Ўсимликлар клиникаси”, “Лимон кўчатини етиштириш”, “Интинсив боғдорчиликни ташкил этиш”, “Асаларичилик фаолиятини йўлга қўйиш”, “Балиқчилик махсулотларини ишлаб чиқариш”, “Иссиқхоналарда сервис хизмат кўрсатиш”, “Биогумус ишлаб чиқариш” каби жами 50 дан зиёд қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик қилишларига катта имкониятлар яратилди.

Тадбирни Университет ректори, академик Сулаймонов Ботиржон Абдушукирович очиб берди.

Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети
Фото: Тошкент давлат аграр университети

 

Мавзуга оид