Жаҳон | 23:26 / 13.07.2018
10613
1 дақиқада ўқилади

Гренландияда айсберг сабаб бутун қишлоқ эвакуация қилинди

Фото: EPA

Гренландия соҳилларига яқинлашган улкан айсбрег оролдаги кичик қишлоқ аҳолиси ўртасида саросима юзага келтирди. Бу ҳақда The Independent нашри маълум қилди.

Маҳаллий идоралар фавқулодда тартиб эълон қилиб, орол шимолидаги Иннаарсуит қишлоғи аҳолисига уйларини тарк этишни буюрган. 

Қишлоқ аҳолиси айсберг эришни бошлаб, ундан тўлқин келтириб чиқариши мумкин бўлган муз бўлаклари ажралиб чиқишни бошлашидан хавфсирашмоқда.

“Бу ерда 180 киши яшайди, биз жуда хавотирдамиз”, деб айтган қишлоқ раиси Карл Петерсен.

Таъкидланишича, воқеа ортидан Гренландия фавқулодда хизматлари синчков кузатув олиб бормоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид