Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Булоқбошида тўрт сотих ер учун 4000 доллар олган мутасадди қўлга тушди
Андижон вилояти, Булоқбоши тумани ер ресурслари давлат кадастри бошлиғи Улуғбек Раҳмонов Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.
Мутасадди мансабини суиистеъмол қилиб, туман ҳудудидан 4 сотих ер майдони ажратиб бериш учун У.Б. дан 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида амалдор пора билан қўлга тушди. Хозирда У.Раҳмоновга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Мавзуга оид
21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
21:33 / 10.05.2025
Андижондаги тошқин, олий таълимдаги ўзгаришлар ва дўхтирларга $1500 ойлик — ҳафта дайжести
16:59 / 09.05.2025
“Сув тошиши 24 апрелда бошланганди” — Булоқбошидан репортаж
22:49 / 08.05.2025