Жаҳон | 23:10 / 16.07.2018
16750
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Биз дўстлик ва тинчлик истаймиз

© REUTERS / Grigory Dukor

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Хельсинкида кечган учрашув якунида чиқиш қилар экан, Қўшма Штатлар «дўстлик ва ҳамкорлик» исташи ҳақида гапирган.

«Биз дўстлик, ҳамкорлик ва тинчлик истаймиз», — деган Трамп матбуот анжумани вақтида.

У келгусида Россия президенти билан тез-тез учрашиб туришига ва саммит чоғида ҳал этилмаган масалалар ҳал этилишига ишонч билдирди.

Трамп АҚШ ва Россия ҳамкорлиги 2011 йилдан буён фуқаролик уруши гирдобида яшаётган Сурияда юз минглаб кишилар ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигини қайд этиб ўтган.

Трампнинг айтишича, Путин билан музокарлар чоғида Суриядаги инқироз масалалари ҳам муҳокама этилган, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик потенциал жиҳатдан юз минглаб кишилар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Дональд Трамп Россия президенти билан учрашувни «очиқ руҳда кечган учрашув» деб атаган.

Мавзуга оид