Ўзбекистон | 16:00 / 16.07.2018
33751
2 дақиқада ўқилади

Вазир тўлов-контракт миқдори оширилишига муносабат билдирди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов/Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов олийгоҳларда тўлов-контракт суммасининг оширилишига муносабат билдирди. Вазирнинг айтишича, охирги бир йил давомида энг кам иш ҳақи оширилгани ҳолда тўлов-контракт миқдори ўзгармай қолганди.

«Контракт тўлови масаласига келсак, ҳар йили ойлик маоши, стипендия, пенсия миқдори оширилганда унинг ҳам индексацияси кўтарилади, чунки контракт тўловининг таркибида талабалар стипендияси, ўқитувчилар ойлиги ҳам бор. Шу мақсадда ЭКИҲ юқориласа, тўлов ҳам у билан пропорционалликда ошириб борилади», дейди вазир.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов/Kun.uz

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, 15 июлдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 бараварга ошди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Абдурашид Абдуқодиров ва Расул Кушербаев эса олий ўқув юртларида тўлов-контракт суммасини пасайтириш ғоясини илгари суришмоқда

Вазир билан интервьюни қуйидаги ҳавола орқали  тўлиқ ҳолда томоша қилиш мумкин.

Mover'da ko'rish (Tas-ix)

Youtube'da ko'rish

Мавзуга оид