Жаҳон | 20:30 / 17.07.2018
4077
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди 

Фото: AP

Жанубий Кореядаги ҳарбий аэропортда денгиз пиёда қўшинларининг вертолёти ҳалокатга учради. Вертолёт бортида 6 киши бўлган, улардан 5 нафари ҳалок бўлган, бир нафари тирик қолган.

Авиаҳалокат Пхохан шаҳрида юз берган. Вертолёт таъмирлашдан кейинги синов парвози вақтида 10 метрлик баландликдан қулаб, ёниб кетган. Ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид