Жаҳон | 18:22 / 20.07.2018
10095
2 дақиқада ўқилади

Америкаликларнинг аксариятига Трампнинг Хельсинкидаги хатти-ҳаракати ёқмади

Фото: Brendan Smialowski/AFP/Getty Images

Америкаликларнинг аксарияти АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хельскинкида Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган саммитдаги хатти-ҳаракатини маъқулламаяпти. CBS News томонидан ҳар икки етакчининг Финляндиядаги учрашувидан сўнг ўтказилган сўров натижалари шундан дарак бермоқда.

АҚШда фуқароларнинг 55 фоизи Трамп Путин билан учрашувда ўзини қандай тутганини маъқулламаяпти. Респондентларнинг фақатгина учдан бир қисми (32 фоиз) уларнинг позициясига қўшилмаган ва Хельсинкидаги саммитда Қўшма Штатлар президенти ҳаракатларини маъқуллади. Америкаликларнинг яна 14 фоизи жавоб қайтаришга қийналган, дейилади CBS News хабарида.

Бундан ташқари, АҚШ фуқароларининг аксарияти (70 фоиз) Америка разведкаси ва унинг Россия АҚШда 2016 йилги сайлов жараёнига аралашгани бўйича хулосаларига ишонади. Респондентларнинг яна 24 фоизи Россия аралашувига ишонмайди.

Америкаликларнинг 46 фоизи фикрича, Трамп Москвага нисбатан жуда «дўстона» муносабатда. Фуқароларнинг 6 фоизига кўра эса, Трамп жуда тажовузкордир. Яна 41 фоиз АҚШ президенти Россияга нисбатан адолатли муносабатда бўлаётганини билдирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид