Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:50 / 20.07.2018
3417
1 дақиқада ўқилади
Гватемалада вулқон отилиши натижасида 125 киши қурбон бўлди
© AP Photo / Luis Soto
Гватемаладаги Фуэго вулқони отилиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 125 кишига етди, деб хабар қилди табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш миллий хизмати вакили Давид де Леон.
Аввалроқ вулқон отилганидан кейин 332 киши бедарак йўқолгани ва 120га яқин киши ҳалок бўлгани айтилганди.
Noticias24 каналининг хабар қилишича, суд тиббиётчилари вулқон отилиш ҳудудида яна тўрт жасаднинг шахсини аниқлашган. Ҳукумат қатор аҳоли масканлари ва Фуэго атрофидаги ҳудудни ҳаёт учун хавфли деб эълон қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш