Хайрия: кўзи учиш дардига йўлиққан ҳамюртимиз шифо истамоқда
KUN.UZ сайти бемор ватандошларимизнинг ҳолидан хабар олиш, саховатпеша юртдошларимизнинг моддий имконияти йўқ хаста ҳамюртларимизга ёрдам беришларига сабабчи бўлиш борасидаги хайрли ишларини давом эттиради. Сайт ходимлари шу мақсадда Янгийўл тумани Ўзбекистон маҳалласида бўлиб, 2004 йил 15 августда дунёга келган Ш.У. (ўзи истамагани учун исм-шарифи ва шахси кўрсатилмади) оиласида бўлди.
Сурункали бош оғриғи ва кўз учишидан (marcus gunn syndrome) азият чекаётган ватандошимиз Ш.У. онасининг сўзларига кўра, оғиз бўшлиғидаги асаб толаси ёшлигидан ўнг кўзи асаб толаларига бириккан. Бунинг натижасида оғиз-жағ соҳаси қимирлаганда кўз учиши кузатилади. Айни вақтда бу ҳолат анча кучайган, дейди Фотима опа.
“Бу кўз шифокорларининг эмас, нейрожарроҳларнинг иши, дейишди. Шунинг учун Ҳиндистонга даволатишга боришни режалаштирганмиз. Бунинг учун моддий жиҳатдан имкониятимиз бироз чеклангани сабабли хайрия акцияси ўтказиб беришларингизни сўраб, сизларга мурожаат қилдик. Зора, яхшилар, саховатпеша юртдошларимиз сабаб бўлиб, фарзандим ҳам шифо топса”, - дейди онаизор.
Азиз ватандошлар, хайр-эҳсонсевар юртдошлар, ушбу хонадон соҳибаси ҳам умид ва ишонч билан бизлардан ёрдам кутмоқда. Келинглар, имкони борларимиз Ҳиндистонда текширувдан ўтиш ва зарур бўлса даволаниши учун керак бўлган 5 минг АҚШ доллари тўпланишида моддий ёрдам берсак, узрлиларимиз дуоларимизда шу ватандошимиз шифо топишини сўраб дуо қилайлик.
Хайрия қилишни истаганлар учун
+998 97 3420642 Мирзарахмедова Фотима
Click, Payme:
8600 0202 5741 5906
Хориждан пул ўтказмоқчи бўлганлар учун:
0451 1330 3072 0001
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024