Ўзбекистон | 11:35 / 20.07.2018
7079
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш тўғрисида қонун ишлаб чиқилади

Фото: Росэнергоатом

Кеча «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилингани, шу асосда «Ўзатом» агентилиги ташкил этилгани ҳақида хабар қилинганди.

Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 1 октябрга қадар муддатда “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқади.

Шунингдек, 2018 йил 20 декабрга қадар 2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси, 2019 йил 1 июнгача ушбу концепцияга мувофиқ равишда атом энергетикасини ривожлантириш бўйича инвестицион лойиҳалар портфели, 2019 йил 1 ноябргача 2019−2029 йилларда Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилиши белгиланган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид