Жамият | 11:57 / 21.07.2018
12884
2 дақиқада ўқилади

Аҳолига ноқулайликлар туғдираётган кафе ва ресторанларни кўчириш таклифи берилди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида аҳоли яшашига ноқулайликлар туғдираётган кафе ва ресторанларни кўчириш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Аҳоли истиқомат қилишига турли ноқулайликлар туғдираётган кафе ва ресторанлар мавжуд. Бундай кафе ва ресторанлар тун-у кун шовқин-суронли бўлади, дейилади мурожаатда.

“Бугунги кунда айрим шу турдаги жойлар кўп қаватли аҳоли хонадонларининг ёнида, ҳаттоки остида жойлашган. Уларнинг шу зайлда фаолият юритиши аҳолига кўплаб ноқулайликлар ва асаббузарликларни келтириб чиқармоқда. Айниқса, ёз мавсумида кечқурун ресторан ва кафеларда мусиқаларнинг жуда баланд овозда қўйилиши, ёқимсиз тутун ва таомларнинг ҳиди кишининг кайфияти, тинчлиги ва соғлигига зарар етказади”, - дейилган матнда. 

Бундан ташқари, бундай масканларда жанжаллар содир бўлиб туради. Илғор хорижий давлатларда аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда аҳолининг тинчини бузмаслик мақсадида ҳатто, автомобиль сигналини чалмаслик белгиланган.

“Шу сабабли бундай ноқулай жойлашган кафе ва ресторанларни аҳоли яшаш жойларидан узоқроққа кўчириш мақсадга мувофиқ”, - дея якунланади мурожаат матни.

Мавзуга оид