Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяда ишламоқчи бўлган фуқароларнинг 2 мингдан ортиғига нега рухсатнома чиқмади?
Комплекс тест маркази (КТМ) томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан, 2018-йилнинг 9-15 май кунлари онлайн рўйхатдан ўтган ва банк тўловини амалга оширган фуқаролар сони 15526 эди. Лекин кейинги босқич имтиҳонларида улардан фақатгина 13484 нафари иштирок эта олиши маълум қилинди. Мазкур жараён ижтимоий тармоқларда норозилик кайфиятидаги саволлар туғилишига олиб келди: «Қолган 2000 дан ортиқ фуқароларнинг тақдири нима бўлади? Қандай мезонларга кўра рухсатномалар чиқарилди?»
Ташқи миграция масалалари агентлиги раҳбари Равшан Ибрагимов Kun.uz мухбири билан суҳбатда бу масалага ойдинлик киритди.

«2018-йил 20-июль – 28-август кунлари бўлиб ўтадиган 2-босқич 2-жараён тест синовларида иштирок этувчи фуқаролар рўйхатида рухсатномаси чиқмаган фуқаролар 3-босқич 2-жараён тест синовларида қатнашишлари мумкин.» – Равшан Ибрагимов.

Маълумки, Корея Республикасига меҳнат қилиш учун кетмоқчи бўлган фуқаролар бир неча босқичли имтиҳонлардан ўтишлари талаб этилади. Жорий йилдан тестларни ўтказиш тизимида янгиликлар киритилган.
Агентлик расмий сайтига кўра, тест синовларини ўтказиш компютер тизимида амалга оширилиши жорий этилганлиги натижасида ҳаммадан бир вақтда тест синовини олиш имкони бўлмаган. Шу сабабли рухсатномаси чиқмаган фуқаролар Корея томонидан тасдиқланган рўйхат асосида кейинги жараёнда тест синовларига киритилади. Ушбу фуқароларни КТМ тест синовларида қайта қатнашишлари талаб этилмайди ва улар тўғридан тўғри 3-босқич 2-жараён тест синовларида иштирок этишади.
Мавзуга оид
09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди
10:29 / 24.03.2025
Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига нисбатан импичмент бекор қилинди
10:55 / 19.03.2025
Кореянинг Улсан шаҳар мэрияси орқали Ўзбекистон фуқароларига соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади
15:44 / 05.02.2025