Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат яна эски бинога қайтарилди. Бунинг сабаби нимада?
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган Халқ банкининг бош биносига кўчиб ўтди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ташқи ишлар вазирлиги биносига кўчирилди.
KUN.UZ'нинг ҳукуматдаги манбалари хабарига кўра, Сенат аппарати ходимлари ва сенаторлар Мустақиллик майдонида жойлашган ўз биносига қайтиб келишган.
Хабар қилинишича, Ташқи ишлар вазирлигининг биноси жиддий таъмирга муҳтож. Ҳозирги вақтда тегишли ташкилотлар бинони таъмирлашга киришган. Бундан ташқари, у ерда нормал ишлаш ва тадбирларни ўтказиш учун шароит бўлмаган.
Кейинчалик Сенат, катта эҳтимол билан, яна Ташқи ишлар вазирлиги биносига кўчиб ўтади, бироқ бу капитал таъмирлаш ва тегишли шароитлар яратилганидан сўнг юз беради. Кўчиб ўтиш санаси ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
13:00 / 30.04.2025