Ўзбекистон компаниялари Франция бозорига кириш нуқтасига эга бўлди
Парижда Ўзбекистоннинг Франциядаги савдо уйи (UzFranceTrade) очилди, деб хабар беради «Жаҳон» АА.
Савдо уйининг асосий вазифаси - маҳсулотларни Ўзбекистондан Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларига экспорт қилишни илгари суриш. Бунинг учун маҳаллий маҳсулотларнинг ассортименти тақдим этиладиган, доимий фаолият кўрсатувчи шоу-рум ишга туширилади.
UzFranceTrade очилиш маросими доирасида томонлар 1 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Европа иттифоқига етказиб беришга, шунингдек, Франция бозорига 100 тонналик ҳажмда қуритилган меванинг биринчи партиясини етказиб беришга келишиб олдилар.
«Бугунги кунда республиканинг нохомашё экспорти жиддий даражада эмас. Асосан, бу ички маҳсулотларнинг Франция каби бозорга чиқиши кийим экани билан боғлиқ. Бизнинг вазифамиз шундан иборатки, буни ўз стандартларимизни Европа талабларига мувофиқ келтириш орқали имкон қадар осонлаштириш», - деди ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев.
Мавзуга оид
18:32 / 25.11.2024
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
14:22 / 24.11.2024
Париж: Украина Россия ҳудудига SCALP ракеталари билан зарба йўллаши мумкин
22:35 / 23.11.2024
Францияда депутатларнинг Telegram аккаунтлари бузиб кирилгани юзасидан тергов бошланди
23:05 / 22.11.2024