Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзсаноатқурилишбанк” Credit Suisse банки билан 100 млн. евролик битимни имзолади
Швейцариянинг Цюрих шаҳрида имзоланган ушбу битим тадбиркорлик субъектларининг Республикамизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Битим Европа Иттифоқи давлатлари, Япония, Корея Республикаси ва ХХР дан юқори технологик ускуналар, товарлар ва хизматлар импортини молиялаштириш имкониятини беради. Мазкур битим доирасида инвестицион лойиҳалар Euler Hermes, SERV, SACE ва шу каби бошқа экспорт кредит агентликлари суғурта қопламаси остида 10 йил муддатгача молиялаштирилади.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бугунги кунда инвестицион лойиҳаларни ва ташқи савдо операцияларини молиялаштириш соҳасида ҳамда халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банклар билан ҳамкорлик борасида энг фаол тижорат банкларидан бири ҳисобланади.
Биргина жорий йилнинг ўтган даврида банк томонидан 400 млн.доллардан ортиқ миқдордаги кредит линиялари жалб қилинди. Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки (86 млн.доллар), Туркия Эксимбанки (26 млн.доллар), Ландесбанк Берлин АГ (50 млн. евро) ҳамда КФВ Ипекс Банкнинг (100 млн.евро) кредит линиялари шулар жумласидандир.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:51 / 14.06.2023
FT: Швейцариянинг Credit Suisse банкига ўзбекистонлик мижозларни жалб қилиш тақиқланди
08:53 / 27.05.2023
Гуржистон собиқ бош вазири Credit Suisse'дан қарийб 1 млрд доллар ундирди
13:44 / 19.04.2023
АҚШ Credit Suisse’ни нацистларнинг ҳисобрақамлари туфайли танқид қилди
23:15 / 28.03.2023