Трампга Хитойни «тийиб туриш» учун ўзига хос стратегия таклиф этилди
АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампга Россия билан ҳамкорлик қилишни маслаҳат берган. Бу қудрати юксалиб бораётган Хитойни «тийиб туриш» мақсадида қилинган, деб хабар бермоқда The Daily Beast нашри музокаралардан хабардор беш манбага асосан.
Эҳтимолий стратегия Россия ва минтақадаги бошқа давлатлар билан қалин муносабатларни назарда тутган. Бунда қудрати ва таъсир доираси ортиб бораётган Хитойни «тийиб туриш» асосий мақсад бўлади, дейилади материалда.
Киссинжер 2016 йилги сайлов кампаниясидан сўнг, АҚШ президенти Дональд Трамп билан камида уч марта учрашган. Нашрнинг таъкидлашича, бу собиқ давлат котиби олий сиёсий доираларда катта нуфузга эга эканлигидан далолат беради.
Бундан ташқари, у АҚШ президентининг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер билан мулоқотда ҳам шу стратегияни тавсия этган. Кушнер ташқи сиёсат масалалари билан шуғулланади. Собиқ давлат котиби маслаҳатларига АҚШ президенти Дональд Трампнинг Давлат департаменти, Пентагон ва Миллий хавфсизлик бўйича кенгашдаги етакчи маслаҳатчилари қулоқ тутган, деб ёзади The Daily Beast.
Миллий хавфсизлик кенгаши ва Давлат департаменти бу борадаги изоҳга жавоб қайтармади.
АҚШ собиқ давлат котиби Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатларни яхшилаш тарафдори бўлиб келгани айтилади. Киссинжер АҚШ ва Россиянинг Хельсинкидаги саммитида Трамп ҳамда Путиннинг ўзаро учрашуви ўтказилганини маъқуллаб чиқди.
«Бу бўлиб ўтиши керак бўлган учрашув эди. Мен бир неча йилдан бери шу ҳақда гапириб келаётгандим», - деди Киссинжер.
Манбалар сўзларига кўра, Трамп ўз президентлиги бошлангач, Киссинжернинг стратегиясига қизиқиш билдириб келди. Бироқ, «қарши туриш» сиёсати ҳозирча жиддий қўллаб-қувватловга эга бўлмади, дея хулоса қилади нашр.
Мавзуга оид
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
16:39 / 26.11.2024
Путин МДҲ ва қўшни минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришнинг олдини олишга чақирди
14:07 / 26.11.2024
2025 йилда Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари ўтказилиши режалаштириляпти
13:20 / 26.11.2024