Фан-техника | 10:07 / 27.07.2018
6077
1 дақиқада ўқилади

Хитойда «Тяньхэ-3» суперкомпьютерининг янги прототипи яратилди

Фото: russian.news.cn

Хитойнинг Тяньцзинь суперкомпьютерлар миллий маркази шу кунларда «Тяньхэ-3»нинг Е даражадаги прототипи муваффақиятли яратилганини маълум қилди. 

Хитойлик олимлар ишлаб чиққан ушбу компьютер эксафлоп (1 эксафлоп 1 квинтиллионга тенг) авлодлари туркумига киритилмоқда. 

Синьхуа ахборот агентлигининг ёзишича, прототипнинг яратилиши «Тяньхэ-3» суперкомпьютерининг ўзини пайдо бўлиш муддатларини яқинлаштиради. Бу қурилма тахминан 2020 йилгача тайёр бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид