Жаҳон | 09:00 / 27.07.2018
13449
1 дақиқада ўқилади
Хитойлик аёлнинг буйрагидан 3 мингта тош чиқариб олинди
Хитойлик шифокорлар маҳаллий аёлнинг буйрагидан деярли 3 мингта тош чиқариб олишди. Тошлар инфекция сабабли ҳосил бўлган. Инфекциянинг тарқалишига эса аёлдаги қанд касаллиги сабаб бўлган. Бу ҳақда Global Times нашри маълум қилди.
56 ёшли аёл шифохонага қориндаги оғриқ билан мурожаат қилган.
Таъкидланишича, шифокорларга аёлнинг буйрагидан олинган тошларни санашга бир соат талаб қилинган. Натижада тошлар 2980 талиги аниқланган. “Биз буни кўрганимизда ҳайратдан донг қотдик. Буйрак атрофияси хавфи бўлган. Вазиятни тошларни чиқариб олиш билангина ўнглаш мумкин эди”, деб айтган Чанчжоу округи шифохонаси мутахассиси Мо Найсин.
Мавзуга оид
22:20 / 26.07.2023
“Қарзлардан қутуламиз деб ўйлагандик, лекин...” — буйрагини сотган эр-хотин
12:15 / 20.07.2023
“Дорини вақтида ичмаслик ўлимга олиб келади” — буйрак ва жигар кўчириб ўтказилган беморлар норози
10:11 / 20.07.2023
Она қизига буйрагини берди — БМТМда илк бор кичик ёшли болага буйрак кўчириб ўтказилди
19:51 / 24.04.2023